Исо ва Унинг ибодат уйи

Исо яшаган даврда Қуддусдаги маъбад улуғвор иншоот бўлиб, Буюк Ҳирод томонидан ниҳоятда гўзал тарзда таъмирланган эди. Бу ер асрлар давомида инсонлар ибодат қиладиган муқаддас маскан бўлиб келган. Аслида, Муқаддас Китобда айтилишича, Худо Ўз исмини айнан ўша ерга қўйган. Шу сабабли, бу жой ҳақиқий ибодат маскани эди.