Муносиб мукофотга эришиш

Айрим инсонлар бутун борлиғи билан фақат дунё ҳаётига берилиб кетгандек туюлади. Улар охират ҳақида деярли ўйлаб ҳам кўрмайди. Бу дунёда арзимас ютуқларга эришиш йўлида тинимсиз меҳнат қиладилар-у, бироқ асл ҳақиқатни — бу ҳаёт охиратга тайёргарлик кўриш учун берилган бир имконият эканини унутиб қўядилар.