Унинг қайтишига тайёр туриш

Муқаддас Китоб бизни Раббимизнинг қайтиш вақти ҳақида турли тахминлар қилмасликка, ортиқча безовталикка берилмасликка ва шу билан бирга, бу буюк ҳақиқатга нисбатан лоқайд бўлмасликка ўргатади. Бу воқеани инкор этиб, унда ҳеч қандай маъно йўқ, деб бўлмайди.