Умидимизни тўғри мақсадга қаратиш

Айрим кимсалар ҳеч қачон бажара олмайдиган ваъдалари билан ишончимизни қозонишга уринади. Буни халқ тилида «қуруқ ваъда» дейишади. Нега улар умидларимизни рўёбга чиқара олмайди ёки буни хоҳламайди — бу ҳақда бизга айтиб ўтиришни лозим кўрмайди. Бироқ улар берган ваъдаларининг устидан чиқа олмаганда, қалбимиздаги умидлар чил-чил бўлади ва инсон оғир руҳий зарбага учрайди.