Охират яқинлашганини қандай билиш мумкин?

Менимча, фикрлайдиган ҳар бир инсон бу дунёнинг абадий давом эта олмаслигини яхши англайди. Бу оламнинг ўз ниҳояси ва якуни бор. Бу дунё чексиз эмас, биз эса фониймиз. Шу сабабли кун келиб охират бўлиши ҳақидаги ҳақиқатни тан олишимиз керак. Муқаддас Китобимиз бизга борлиқнинг бошланиши ҳақида ҳам, унинг интиҳоси тўғрисида ҳам хабар беради. Баъзилар дунёнинг охири ҳақида турли тахминлар қиладилар.