Биласизми, ҳаётни кўпинча йўл билан таққослашади. Йўлнинг бошланиш нуқаси ва тугаш жойи бор. Баъзи йўллар катта ва чиройли шаҳарларга
олиб боради. Қадимда: “Барча йўллар Римга олиб боради”, деган нақл бўлган.” Албатта, бу гап Рим империяси гуллаб-яшнаган даврларда айтилган.
Шундай йўллар борки, биз уларни боши берк кўча деб атаймиз, яъни улар қаергадир олиб бормайди. Бундай йўлга тушиб қолсангиз, шунчаки орқага
бурилиб, ундан чиқиб кетишингиз керак. Айрим йўллар денгизга олиб боради ёки бўлмаса, сиз у ёки бошқа йўлда сайр қилаётиб, кутилмаганда тоғ
ён бағрларига келиб қолишингиз мумкин ва шундоққина олдингизда водийнинг гўзал манзараларини кўрасиз. Ёки сиз ишонч билан улкан тоққа олиб
борадиган йўлда саёҳат қилишингиз мумкин.