Исо Янги Аҳдни ўрнатади
-
Matthew 26
Close
Исонинг Қутлуғ Кечани нишонлаши
Орамизда алоҳида тартиб ва интизом билан яшайдиган, иродаси кучли инсонлар бор. Уларнинг ҳаёти юксак ўзини тута билиш ва аниқ тартибга асосланган. Ҳаммамиз ҳам мана шундай кишиларга ҳавас билан қараймиз. Улар барча ишларни ўзаро мувофиқлаштира олганликлари сабабли кўпроқ натижага эришадилар ва бундан самимий завқ оладилар.
Исонинг сотилиши
Исо ўзига хос туҳфани қабул қилади
Исо шафқатсиз қаршиликка дуч келди
Эски Аҳд саҳифаларида Раббимиз Исо Масиҳнинг келажакдаги ҳаёти ва хизматидан дарак берувчи жуда кўп гўзал башоратлар мавжуд. Ишаё 53:3 да Унинг ер юзидаги фаолияти давомида инсоният томонидан қандай кутиб олинишини тасвирлайдиган шундай оғриқли сурат чизилган: «У одамлар томонидан назарга олинмади ва рад этилди, аламлар чекувчи ва ғаму изтиробга таниш бир Инсон бўлди».
Исо Шоҳ сифатида ҳукмронлик қилганда
Масиҳийлик эътиқодининг энг улуғ ва муҳим таълимотларидан бири — Исо Масиҳнинг ер юзига қайтиб келиши ҳақидаги ҳақиқатдир. Муқаддас Ёзувларда баён этилишича, У бир вақтлар орамизда яшади, хочда жон берди, дафн этилди, сўнг ўлимни енгиб қайта тирилди ва кўкларга юксалди.
Муносиб мукофотга эришиш
Айрим инсонлар бутун борлиғи билан фақат дунё ҳаётига берилиб кетгандек туюлади. Улар охират ҳақида деярли ўйлаб ҳам кўрмайди. Бу дунёда арзимас ютуқларга эришиш йўлида тинимсиз меҳнат қиладилар-у, бироқ асл ҳақиқатни — бу ҳаёт охиратга тайёргарлик кўриш учун берилган бир имконият эканини унутиб қўядилар.
Ярим тундаги нидо
Ҳаёт кутилмаган ва мавҳум воқеаларга тўла, бу фикрга сиз ҳам қўшилсангиз керак. Баъзан келажакни олдиндан билишни жуда хоҳлаймиз, бироқ бунинг асло иложи йўқ. Эртанги кун учун режалар тузамиз, лекин олдиндан кўра олмаганимиз турли шароитлар сабабли кўпинча уларни амалга ошира олмаймиз. Шундай бўлса-да, келажак содир этадиган синовларга имкон қадар шай туришга ҳаракат қилишимиз лозим.
Унинг қайтишига тайёр туриш
Муқаддас Китоб бизни Раббимизнинг қайтиш вақти ҳақида турли тахминлар қилмасликка, ортиқча безовталикка берилмасликка ва шу билан бирга, бу буюк ҳақиқатга нисбатан лоқайд бўлмасликка ўргатади. Бу воқеани инкор этиб, унда ҳеч қандай маъно йўқ, деб бўлмайди.
Умидимизни тўғри мақсадга қаратиш
Айрим кимсалар ҳеч қачон бажара олмайдиган ваъдалари билан ишончимизни қозонишга уринади. Буни халқ тилида «қуруқ ваъда» дейишади. Нега улар умидларимизни рўёбга чиқара олмайди ёки буни хоҳламайди — бу ҳақда бизга айтиб ўтиришни лозим кўрмайди. Бироқ улар берган ваъдаларининг устидан чиқа олмаганда, қалбимиздаги умидлар чил-чил бўлади ва инсон оғир руҳий зарбага учрайди.
азият янада оғирлашганда нималарни кутиш керак?
Муқаддас Китоб бизга гуноҳларимиз кечирилиши учун ўз қонини фидо қилган Нажоткор ҳақида хабар беради. Исо хочда жон берганда, бир аскар Унинг биқинига найза санчди ва ундан қон билан сув оқиб чиқди. Шунингдек, Муқаддас Китоб бизга қон тўкилмасдан туриб гуноҳлар кечирилмаслигини, яъни залолатдан халос бўлиш имкони йўқлигини уқтиради. Бироқ биз Раббимизнинг ер юзидаги вазифаси фақат хочдаги азобли ўлимидангина иборат эмаслигини ёдда тутишимиз лозим.