Исо шафқатсиз қаршиликка дуч келди
-
Matthew 26
Close
Исо Шоҳ сифатида ҳукмронлик қилганда
Масиҳийлик эътиқодининг энг улуғ ва муҳим таълимотларидан бири — Исо Масиҳнинг ер юзига қайтиб келиши ҳақидаги ҳақиқатдир. Муқаддас Ёзувларда баён этилишича, У бир вақтлар орамизда яшади, хочда жон берди, дафн этилди, сўнг ўлимни енгиб қайта тирилди ва кўкларга юксалди.
Муносиб мукофотга эришиш
Айрим инсонлар бутун борлиғи билан фақат дунё ҳаётига берилиб кетгандек туюлади. Улар охират ҳақида деярли ўйлаб ҳам кўрмайди. Бу дунёда арзимас ютуқларга эришиш йўлида тинимсиз меҳнат қиладилар-у, бироқ асл ҳақиқатни — бу ҳаёт охиратга тайёргарлик кўриш учун берилган бир имконият эканини унутиб қўядилар.
Ярим тундаги нидо
Ҳаёт кутилмаган ва мавҳум воқеаларга тўла, бу фикрга сиз ҳам қўшилсангиз керак. Баъзан келажакни олдиндан билишни жуда хоҳлаймиз, бироқ бунинг асло иложи йўқ. Эртанги кун учун режалар тузамиз, лекин олдиндан кўра олмаганимиз турли шароитлар сабабли кўпинча уларни амалга ошира олмаймиз. Шундай бўлса-да, келажак содир этадиган синовларга имкон қадар шай туришга ҳаракат қилишимиз лозим.
Унинг қайтишига тайёр туриш
Муқаддас Китоб бизни Раббимизнинг қайтиш вақти ҳақида турли тахминлар қилмасликка, ортиқча безовталикка берилмасликка ва шу билан бирга, бу буюк ҳақиқатга нисбатан лоқайд бўлмасликка ўргатади. Бу воқеани инкор этиб, унда ҳеч қандай маъно йўқ, деб бўлмайди.
Умидимизни тўғри мақсадга қаратиш
Айрим кимсалар ҳеч қачон бажара олмайдиган ваъдалари билан ишончимизни қозонишга уринади. Буни халқ тилида «қуруқ ваъда» дейишади. Нега улар умидларимизни рўёбга чиқара олмайди ёки буни хоҳламайди — бу ҳақда бизга айтиб ўтиришни лозим кўрмайди. Бироқ улар берган ваъдаларининг устидан чиқа олмаганда, қалбимиздаги умидлар чил-чил бўлади ва инсон оғир руҳий зарбага учрайди.
азият янада оғирлашганда нималарни кутиш керак?
Муқаддас Китоб бизга гуноҳларимиз кечирилиши учун ўз қонини фидо қилган Нажоткор ҳақида хабар беради. Исо хочда жон берганда, бир аскар Унинг биқинига найза санчди ва ундан қон билан сув оқиб чиқди. Шунингдек, Муқаддас Китоб бизга қон тўкилмасдан туриб гуноҳлар кечирилмаслигини, яъни залолатдан халос бўлиш имкони йўқлигини уқтиради. Бироқ биз Раббимизнинг ер юзидаги вазифаси фақат хочдаги азобли ўлимидангина иборат эмаслигини ёдда тутишимиз лозим.
Исо буюк куч-қудрат билан қайтиб келадими?
Бугунги дунёмизнинг жуда аянчли аҳволда эканлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир, менимча, бу фикрга сиз ҳам қўшилсангиз керак. Дунёнинг турли чеккаларида яшаётган инсонлар улкан изтироб ичида: кимдир тушкунликка тушган, кимдир зулм остида эзилмоқда, кўпчилик эса бу қийинчиликлардан халос бўлиш йўлини излаяпти. «Бу аҳвол қачон яхшиланади?» — мана шу саволни биз ўзимизга тез-тез бериб турамиз. Шароит бундан кўра яхшироқ бўладиган бирор замон ва маконни топиш имкони борми?
Охират яқинлашганини қандай билиш мумкин?
Менимча, фикрлайдиган ҳар бир инсон бу дунёнинг абадий давом эта олмаслигини яхши англайди. Бу оламнинг ўз ниҳояси ва якуни бор. Бу дунё чексиз эмас, биз эса фониймиз. Шу сабабли кун келиб охират бўлиши ҳақидаги ҳақиқатни тан олишимиз керак. Муқаддас Китобимиз бизга борлиқнинг бошланиши ҳақида ҳам, унинг интиҳоси тўғрисида ҳам хабар беради. Баъзилар дунёнинг охири ҳақида турли тахминлар қиладилар.
Қўлдан бой берилган имконият фожиаси
Биз вақт ҳукмига бўйсунувчи дунёда яшар эканмиз, берилган имкониятларни бой бериб қўймаслик учун доимо ҳушёр бўлишимиз шарт. Кўпинча ҳаётий имкониятлар бизга фақат бир марта берилади, агар ўша паллада қатъият билан ҳаракат қилмасак, у абадийга йўқолади. Лоқайдликнинг баҳоси нафақат қимматга тушиши, балки ҳақиқий фожиага ҳам айланиши мумкин. Бу имкониятни қўлдан чиқариш бизни бутунлай умидсизликда қолдириши ҳеч гап эмас.
Жазонинг муқаррарлиги
Қилинган жиноят ёки ёвузлик учун жазо муқаррарлиги — бутун дунёдаги барча жамиятларнинг ажралмас қисмидир. Ер юзида қонунбузарни жазоламайдиган бирон бир халқ йўқ. Инсоният муайян хулқ-атвор меъёрларини жорий қилган ва бу меъёрларнинг бузилиши адолат қарор топишини талаб қилади.